Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг доллар олаётганда ушланди
3-саҳифа
−
30 Декабрь 2023
8096Тошкент вилоятидан ер олиб беришни ваъда қилиб, тадбиркорни чув туширмоқчи бўлган Оқдарё туманининг собиқ ҳокими, муқаддам ички ишлар органларида ишлаган шахс ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу 3 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига кирган ва унга Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун ер олиб беришни ваъда бериб, 6 миллион АҚШ (64 миллиард сўмдан ортиқ) доллари талаб қилган.
Ушбу ер майдони 11,1 гектар бўлиб, бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган эди. Аммо гумонланувчилар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ерни тадбиркор номига расмийлаштириб беришга сўз берган.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда уюшган гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ доллари (қарийб 2 миллиард 468 миллион сўм)ни олдиндан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
LiveБарчаси