“Оилавий” овоз бериш ҳолатлари учрамоқда — МСК раиси ўринбосари
Жамият
−
24 Октябрь 2021
6284Ўзбекистонда президентлик сайловида сайлов участкаларида “оилавий” овоз бериш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров мониторинг натижаларига таяниб маълум қилди.
“Кўрилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан ушбу салбий амалиётдан ҳали-ҳануз тўлақонли воз кеча олмаганимизни кўрсатмоқда. Шунинг учун барча фуқаролардан “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраб қоламиз”, деган Баҳром Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 519-сайлов участкасида олинган видеолавҳа тарқалганди. Унда сайлаш ёшига етмаган ўғли билан сайлов участкасига келган эркак қўлида иккита паспорт билан рўйхатдан ўтгани, участка комиссияси аъзолари унга иккита бюллетен берганини кўриш мумкин. Кейин эркак ва унинг ўғли бюллетенни тўлдириб, овоз бериш қутисига уни ташлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланади. Соат 17:00 ҳолатига жами сайловчиларнинг 71,8 фоизи ёки 14 258 780 нафари овоз бериб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь