Қироллик оиласи бирлашиши мумкин – шаҳзода Чарльз ўғиллари билан суҳбатлашди
Олам
−
19 Апрель 2021
5606Буюк Британия шаҳзодалари Чарльз, Уильям ва Гарри 17 апрель куни Эдинбург герцоги Филиппнинг дафн маросимидан икки соат ўтгач, шахсий суҳбат ўтказди. Бу ҳақда "The Sun" қироллик оиласига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар берган.
Бу шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Маркл билан америкалик телебошловчи Опра Уинфрига берган можароли интервьюсидан кейин ота ва ўғилларнинг биринчи суҳбати бўлган.
Манбаларга кўра, шаҳзода Филипп тириклигида ушбу суҳбат бўлиб ўтишини хоҳлаган эди.
Унинг ўғли ва набиралари Виндзор қалъасидаги камералардан узоқроқда гаплашган.
Бу кўпчиликда оила ниҳоят бирлашишига ва Сассекс герцоги Гарри Буюк Британияда қолиб, 21 апрель куни бувиси, қиролича Елизавета II нинг 95 ёшини нишонлашига умид уйғотган.
Бундан ташқари, нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, Гарри Кенсингтон саройида онаси малика Дианага аталган ёдгорликнинг очилишида ҳам акаси билан бирга қатнашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди. Аммо шаҳзода Гарри Британия тахтига навбатда турган олтинчи шаҳзода бўлиб қолмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь