Офшор облигациялар чиқаришда Ўзбекистонга ёрдам таклиф қилинди
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
4704Кеча, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Осиё Тараққиёт банки ғазначиси Пьер Ван Петегхем бошчилигидаги ОТБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг халқаро капитал бозорига миллий валютадаги облигацияларини чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида томонлар Осиё тараққиёт банкининг миллий валютага оид офшор облигацияларини чиқариш орқали лойиҳаларни молиялаштиришда ҳамкорлигига доир бир қатор масалаларни кўриб чиқди.
ОТБ келгусида пул (валюта) бозорига инструментларни жорий қилиш орқали ички бозордаги операцияларини сезиларли кенгайтириши мумкинлигини белгилаб олди.
Шунингдек, томонлар ОТБ ва Марказий банк ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, техник кўмак ва салоҳиятни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь