ОФК “Насаф”ни жаримага тортди

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг “Насаф” клубини жаримага тортди.

Қайд этилишича, бунга жамоанинг 2021 йилги ОФК кубоги доирасидаги Гонконгниннг “Ли Ман” клубига қарши учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этмагани асос бўлган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорларида келтирилишича “Насаф” ва “Ли Ман” жамоалари ўртасидаги баҳсда бир қатор қоидабузарликлар қайд этилган:

Унга кўра:

– 320 нафар мухлис футболчилар захираси учун мўлжалланган жойга ўтирган;
– 2 нафар мухлис ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин майдонга тушиб кетган;
– клуб хавфсизлик бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни таъминлай олмаган;
– майдон атрофида аккредитацияси йўқ шахслар юрган;
– томошабинлар стадионда тамаки чеккан.

ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарган:

Қарорга мувофиқ:

1. “Насаф” тартиб-интизом кодексининг 22.2 бандини бузгани учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди;
2. Тартиб-интизом кодексининг 34.1 ва 34.3 бандларини бузгани учун шартли равишда (!) 21 минг АҚШ доллари миқдорида жарима. Бу банд агар яқин 2 йил ичида шу ҳолат қайта такрорлансагина фаоллашади;
3. Тартиб-интизом кодексининг 1-параграфи бўйича 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаш мажбурияти белгиланган.

Бундан ташқари, шунг ўхшаш ҳолат яна қайтарилса, бундан ҳам қаттиқроқ чора кўрилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Қарши жамоаси ОФК кубоги финалига қадар етиб борган ва Баҳрайннинг “Ал Муҳаррақ” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. “Пахтакор” ва ОКМК эса Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф ОФК кубоги Ал Муҳаррақ

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made