“Насаф” ва “Андижон”нинг Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2 даги тақвими аниқ бўлди
Спорт
−
16 Август 4659 2 дақиқа
Аввлароқ, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Элит Осиё чемпионлар лигаси ва Осиё чемпионлар лигаси 2 нинг гуруҳ босқичига қуръа ташлангани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу турнирларнинг гуруҳ босқичи тақвими эълон қилинди.
Унга кўра, илк турда Қаршининг “Насаф” клуби жорий йилнинг 15 сентябрь куни амалдаги чемпоин “Ал-Аҳли”га қарши меҳмонда тўп суради.
“Насаф” жамоасининг расмий тақвими:
- 1-тур – 15 сентябрь. “Ал-Аҳли” – “Насаф”
- 2-тур – 29 сентябрь. “Насаф” – “Ал-Ҳилол”
- 3-тур – 21 октябрь. “Шабаб ал-Аҳли” – “Насаф”
- 4-тур – 3 ноябрь. “Насаф” – “Ал-Ваҳда”
- 5-тур – 24 ноябрь. “Насаф” – “Трактор”
- 6-тур – 23 декабрь. “Ал-Иттиҳод” – “Насаф”
- 7-тур – 9 февраль. “Насаф” – “Аш-Шорта”
- 8-тур – 16 февраль. “Шаржа” – “Насаф”.
ОЧЛ 2 мусобақасида иштирок этаётган “Андижон” жамоаси ҳам гуруҳ баҳсларларини қайси кунлари ўтгазиши малум қилинди.
“Андижон” жамоасининг ўйинлар тақвими:
- 1-тур – 17 сентябрь. “Аркадағ” – “Андижон”
- 2-тур – 1 октябрь. “Андижон” – “Ал-Аҳли”
- 3-тур – 22 октябрь. “Андижон” – “Ал-Холидия”
- 4-тур – 5 ноябрь. “Ал-Холидия” – “Андижон”
- 5-тур – 26 ноябрь. “Андижон” – “Аркадағ”
- 6-тур – 24 декабрь. “Ал-Аҳли”- “Андижон”.
Live
Барчаси