ОФК қўмиталарининг янги таркибида ўзбекистонликлар қандай лавозимда ишлайди?

Спорт

image

Бир неча ўзбекистонлик мутахассислар ОФКда масъулиятли лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассисларидан Аваз Мақсумов миллий ассоциациялар, Жаҳонгир Усмонов футзал ва соҳил футболи, Бахтиёр Дадаматов техник, Азиза Татлимуратова аёллар футболи, Камолиддин Абдуллаев эса медиа ва коммуникациялар қўмитаси таркибидан ўрин эгаллади.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ОФК Юридик қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг