Одил Аҳмедов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи унвони билан мукофотланди

Спорт 3906
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга кўра, футбол бўйича футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида, Одил Аҳмедов 1987 йилнинг 25 ноябрь куни Наманган вилоятида таваллуд топган. 2000 йилнинг бошида  “Навбаҳор” ва Тошкентнинг “Локомотив” футбол клублари академиясида таҳсил олган.  Кейинроқ Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўринбосарлар таркибида ўйнашни бошлаган.

2006 йилда россиялик таниқли футбол мутахассиси — Валерий Кузьмич Непомняший “Пахтакор” бош мураббийи этиб тайинланади. Айнан Валерий Непомняший Одил Аҳмедовнинг ўринбосарлар жамоасидаги ўйинини кузатиб, уни “Пахтакор” бош жамоасига жалб қилади ва шу билан Аҳмедовнинг “Пахтакор”даги фаолияти бошланади. Унинг “Пахтакор” сафидаги илк дебют ўйини ўша йилнинг 16 май куни Аҳмедов 18 ёшдалигида, сафарда зарафшоннинг “Қизилқум” жамоасига қарши чемпионат ўйини бўлди. “Пахтакор” сафидаги илк мавсумидаёқ У Ўзбекистон чемпионлигини ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритади. 

2007 йилги мавсумда Аҳмедов “Пахтакор” билан яна Ўзбекистон чемпионлигини, Ўзбекистон Кубогини ва собиқ СССР таркибига кирган давлатлар, ҳозир эса МДҲга аъзо давлатлар иштирок этадиган Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубогини қўлга киритади. Ўша мавсумда, “Пахтакор” Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалида Латвиянинг “Вентспилс” клубини пеналтилар сериясида 9:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубокга эга чиққан эди. 

2008 йилги мавсумда Одил Аҳмедов “Пахтакор” билан Олий Лигада иккинчи, Ўзбекистон Кубоги ва Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалигача етиб келади ва ҳар икки финалда имкониятни бой бериб, кумуш медалларни қўлга киритади. Ўшанда “Пахтакор” Ўзбекистон Кубогида “Бунёдкор”га, Ҳамдўстлик Чемпионлари Кубоги финалида эса Озарбайжоннинг “Ҳазар-Ленкоран” клубига 4:3 ҳисобида ютқазган эди.

У 2009, 2011, 2014 йилларда Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси, 2011 йилда “Анжи” футбол клубида йилнинг энг яхши футболчиси, 2014/2015 йилда “Красннодар” футбол клубида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 2.9
t
×