Одесса йирик дрон ҳужумига учради

Олам

image

Бугун, 8 ноябрга ўтар кечаси Россия армияси Одесса шаҳри ва вилоятига учувчисиз самолётлар билан йирик ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Кипер маълум қилди. 

Унинг айтишича, ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши жароҳатланган.

“Хусусий тураржой бинолари вайрон бўлган, бир нечтасида ёнғин содир бўлган. Одессадаги таълим муассасаларидан бирининг ойналари синган, фасад қисми шикастланган. Шунингдек, Одессадаги шрапнелларнинг шикастланиши туфайли иккита газ қувури босимсизланиб, ёниб кетди. Бир қатор биноларнинг ойналари синган”, деб ёзди Кипер Telegram-каналида.

Одесса шаҳар кенгашининг аниқлик киритишича, ҳужум оқибатида зарар кўрган таълим муассасаси Одессадаги энг қадимги мактаблардан бири бўлган 125-лицейдир.

Қайд этиш жоизки, Одесса тез-тез Россия ҳужумларининг нишонига айланмоқда. Аввалроқ, 7 ноябрга ўтар кечаси ҳам Россия Одессага дронлар ёрдамида ҳужум қилган эди. Оқибатда тўққиз қаватли тураржой биносининг барча ойналари синган, унинг биринчи қаватида ёнғин содир бўлган. Бундан ташқари, бир нечта машинага зарар етган. Камида бир киши жароҳатланган.

Одесса давом этаётган урушда Россия ҳаво ҳужумларининг энг тез-тез учрайдиган нишонларидан биридир. Ушбу ҳужумларнинг аксариятида қурбонлар бўлган. Хусусан, Қора денгиз “дон коридори”нинг бошланғич нуқтаси бўлган Одесса порт инфратузилмасига бир неча бор ҳужумлар уюштирилган.

Бундан ташқари, 2023 йил июль ойида ушбу ҳужумлардан бири оқибатида Одессадаги энг йирик православ черкови бўлган шаҳар марказидаги Трансфигурация собори зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрга ўтар кечаси ҳам Россия қўшинлари Одесса вилоятига учувчисиз самолётлардан зарба берганди. 

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Одесса дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг