Одамларнинг эмланиш даражаси халқнинг давлатга ишончи билан боғлиқ – Давлетов
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
2621Ўзбекистонда аҳолининг вакцина олишни истамаслиги одамларнинг ҳукуматга ишончи билан боғлиқ. Бу ҳақда Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Халқнинг давлат органларига ишончи нақадар муҳимлигини вакцинация жараёнида кўрдик. Қаерда, қайси мамлакатда давлатга халқнинг ишончи юқори бўлса, вакцинация даражаси шунча юқори бўляпти – булар ўзаро тўғри пропорционал. Бизда вакцинация жуда яхши кетяпти деб айта олмаймиз, чунки одамларда ишончсизлик ҳамон мавжуд (Бошқа давлатлардагидек бир хил вакциналар келтирилаётган бўлса-да). Бунинг сабаблари ҳам қонунийлик ва ҳуқуқийликнинг таъминланганига боғлиқ. Ўрганиш, тадқиқотлар борми бу ҳақида?”, дейди вазир Давлетов.
Маълумот учун, Ўзбекистонда оммавий эмлаш кампанияси жорий йилнинг 1 апрель куни бошланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда аҳоли ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Moderna, Pfizer/BioNTech ва “Спутник V” вакциналари билан эмланмоқда.
Бугунгача Ўзбекистонда 17 млн дозадан ортиқ вакцина ишлатилган. Мамлакатда тўлиқ эмланган фуқаролар 3 432 465 нафарга етган.
LiveБарчаси