Одамларни Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган “Русский дом” ходими ҳибсга олинди

Олам

image

Қирғизистонда жойлашган “Русский дом” ходими ва яна бошқа уч киши Россия ва Украина урушида одамларни Россия томонида хизмат қилишга ёллашда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат Ўш шаҳрида “ёллаш” иши бўйича тўрт кишини ҳибсга олган. Улардан бири – Ўш шаҳар ҳокимияти ахборот таъминоти бўлимининг бош мутахассиси Сергей Лапушкин. Яна бири – журналист, Ўшдаги “Русский дом” ходими Наталья Секерина экани аниқланган. Қолган икки кишининг эса тўлиқ исм-шарифлари ошкор қилинмаган.

Улар Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (хориж армиясига ноқонуний ёлланиш) бўйича гумон қилинган ва қўлга олинган. Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, бошқа мамлакатдаги ҳарбий ишларга ёллаш ёки тарғибот қилиш жиноят деб баҳоланади.

Суд уларни тегишли эҳтиёт чораси сифатида 19 апрель кунидан 17 июнга қадар ҳибсга олиш қарорини чиқарган. Махсус хизмат ҳозирча жиноят иши ва ҳибсга олинганлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқаросига полиция томонидан куч ишлатилиб, Украинадаги урушга юборишга мажбурлангани айтилганди. Юсуф исмли шахс Москвада ишлаган ва мигрантларга қарши рейддан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган. Мигрантнинг сўзларига кўра, полиция бўлимида унга нисбатан куч ишлатилиб, Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Украина Русский дом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг