Одамларни қутқарган ит отиб ўлдирилди (видео)
Олам
−
03 Декабрь
19558Қозоғистоннинг Атирау вилоятида Пшон лақабли қаҳрамон ит номаълум шахслар томонидан отиб ташланди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Пшон лақабли ит баҳорда бутун Қозоғистон бўйлаб сув тошқинлари пайтида қум тўсиқларини қуришда ёрдам бергани билан машҳур бўлган. Итнинг Замзагул исмли эгаси нашр мухбири билан суҳбатда итнинг ўлдирилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.
Унинг айтишича, Пшон жорий йилнинг 28 ноябрь куни отиб ташланган. Туғилганидан бошлаб ит Атирау вилоятининг Саритўғай қишлоғида Замзагулнинг оиласида ўсган.
“Итимиз ҳовлидан ташқарига чиққанди, кейин у дарров уйга қайтди, афсуски, номаълум кишилар уни ўққа тутди ва итимни ўлдирди. Бу биз учун, қишлоғимиз учун – катта йўқотиш”, деган итнинг эгаси.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи охирларида Қозоғистоннинг айрим вилоятларида қорнинг кучли эриши оқибатида сув билан боғлиқ вазият мураккаблашганди ва кўплаб қишлоқларни сув босганди. 27 март куни мамлакатнинг бир қанча вилоятлари – Абай, Уралск, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилояти, Оқмўла, Қўстанайда фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Ўша куни жами 600 дан ортиқ одам эвакуация қилинганди. 1 апрель куни эса мамлакатда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш доирасида Қозоғистоннинг 12 вилоятидаги сув тошқини зоналаридан 12 минг 701 киши, жумладан 4 минг 728 нафар болалар эвакуация қилинганди. 7 апрель куни эса Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Қаҳармон Оразалин Атирау, Оқмўла, Ақтўбе, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида 3686 та хусусий уй, 557 та ҳовли ва 1822 та боғ уйларини сув босганини айтганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь