Одамларга йўқ уйни сотган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
23 Февраль
8074Жиззах вилояти Зафаробод туманида 24 та хонадон учун 37 нафар фуқародан пул ундирган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “I.C.” МЧЖ раҳбари “Бўстон” МФЙ ҳудудида қурилган 4 қаватли хонадондан уй бериш ваъдаси билан уй сонига нисбатан кўп фуқародан пул олгани маълум бўлган.
Гап шундаки, тураржой мажмуаси 24 та хонадондан иборат. Аммо МЧЖ раҳбари яна қўшимча 13 та хонадон учун фуқаролардан жами 303,9 млн сўм пул олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда икки фирма уй-жойлар қуриб, сотиш билан фуқароларни алдаб, 27 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь