Одамларда ишонч йўқ эди, одамларда интилиш йўқ эди – Президент
Жамият
−
20 Январь 2020
5835Аввал хабар берганмиздек, бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари янги сайланган депутатларни ўз фаолиятига киришиши билан қутларкан, Олий Мажлис – Халқ уйи экани ва унга кириш ўта катта масъулият талаб қилишини эслатди.
“Сизлар тарихий даврда тарихий депутатлар бўлиб сайландиларингиз. Бунга ҳар куни, ҳар дақиқа муносиб бўлишингиз, халқчил қонунлар қабул қилиб, аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишингиз керак”, дейди Президент.
Йиғилишда Нурдинжон Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига сайланди.
“Олдинги вақтларда, 2010-2014 йилда депутат бўлиб сайланганларда шундай муҳит бормиди деган савол, албатта, ҳаммамизни қийнаши керак. Ҳаммамиз баралла айтамиз: йўқ эди. Нима учун? Одамларда ишонч йўқ эди. Одамларда интилиш йўқ эди. Одамлар парламентга мутлақо бефарқ эди, десак бу ҳам ҳақиқат. Бировга ёқадими, ёқмайдими шундай”, дейди давлат раҳбари.
Президент депутлардан масъулиятли бўлишни, халқ розлигини олишни айтди. Уларнинг фаолиятига фақат ва фақат халқ баҳо беришини хотирлатди.
“Бу – Халқ уйи. Ҳамма ҳам Халқ уйига муносиб бўлмайди. Муносиб бўлиш эса жуда катта шараф. Бир нарсани билишингиз керак, Янгиланаётган Ўзбекистоннинг тарихига мана шу 5 йилда жуда катта замин яратасизлар. Тўғрими ё нотўғрими, амалга оширамизми ё йўқми, бунга битта баҳони халқимиз беради”, дейди Президент.
LiveБарчаси