Одамлар кимни, қачон сайлашини биладими?

Жамият

Бундан бир муддат аввал QALAMPIR.UZ жамоаси Ўзбекистонда президентлик сайлови қачон ўтказилиши, номзодларни одамлар таниш-танимаслиги бўйича ижтимоий сўровнома ўтказган эди. Унда кўплаб одамлар президентлик сайлови қачон бўлишини билмаслигини, номзодларни ҳам деярли танимаслигини айтган эди. Мана Ўзбекистонда президентлик сайлови бошланишига 10 кун қолди. Хўш, энди одамлар президентлик сайлови қачон бўлишини биладими? Номзодларни танияптими? Тўғрироғи, тарғибот ишлари ўзини оқлаяптими. Бу саволлар билан QALAMPIR.UZ мухбири яна одамларга юзланди.

Қуйида умумлашган жавобларнинг бир нечтасини келтирамиз:

“9 июлда бўлади. Номзодлардан эса фақат Мирзиёевни танийман”;

“Сайлов июлда бўлади, лекин аниқ санасини билмайман. Номзодлардан фақат Президент Мирзиёевни биламан, бошқа ҳеч кимни танимайман”;

“Сайлов қачон эканини билмайман. Номзодларни ҳам танимайман”.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Улуғбек Иноятов Робахон Маҳмудова президентлик сайлови Абдушукур Ҳамзаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made