Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилувчи ташкилотлар белгиланди
Жамият
−
10 Февраль 2021
2090Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, қуйидагилар дастлабки идентификацияни бевосита амалга оширувчи ваколатли давлат органлари ҳисобланади:
• Ички ишлар вазирлиги;
• Бош прокуратура;
• Давлат хавфсизлик хизмати;
• Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар;
• Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
• Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Дастлабки идентификация суҳбат шаклида амалга оширилади ва уни ўтказиш учун шахсдан розилик олиш талаб этилади.
Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланиши таъминланади:
• тиббий ёрдам олиш;
• психологик ёрдам олиш;
• ҳуқуқий маслаҳат олиш;
• вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш;
• яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш;
• таржимон хизматларидан текин фойдаланиш.
Якуний идентификация Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.
LiveБарчаси