Одам неча марта коронавирус билан касалланиши мумкин?

Бу қизиқ

image
Коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлади? north_east

Коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлади?

Бир одам нечта маротаба коронавирус инфекцияси билан касалланиши мумкин? Ушбу савол билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековга мурожаат қилинди.

“Коронавирус инфекцияси шундай касалликки, ушбу касалликни бир марта юқтирган инсонда турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади. 

Бироқ шуниси ҳам борки, коронавируснинг 40дан ортиқ вариантлари (штаммлари) бор. Бир турдаги коронавирусдан ҳосил бўлган иммунитет иккинчи турдаги инфекция учун иммунитет бўла олмайди. 

Бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги коронавирус инфекцияси тарқалган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, бир инсон ушбу касалликдан бир неча бор хасталаниши мумкин”, дейди Отабеков саволга жавобан.

Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 387 382 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 16 767 киши вафот этди. Касалланганларнинг 101 987 вирусдан буткул фориғ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 50 нафарга етди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made