ОЧЛ. “Ал-Иттиҳод” ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 18 сентябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) гуруҳ босқичи доирасида Тошкент вилоятининг ОКМК клуби ва Жидданинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги ўзбекистонлик футболчилар мезбонларга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. 

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ вазиятни ўзи томонга оғдириб олган “Ал-Иттиҳод” футболчилари 11-дақиқада ҳисобни очди. Дастлабки голга Камара муаллифлик қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, ўйиннинг 15-дақиқасида рақиб жамоанинг навбатдаги хавфли ҳужуми Ромариньонинг голи билан якунланди, 2:0.

Баҳснинг 40-дақиқасида Дилшод Аҳмадалиев қўпол ўйнади ва Ромариньо бунга муносиб тарзда жавоб қайтарди. 42-дақиқада у пенальтидан гол киритиб, ўз номига дубл ёздириб қўйди. Учрашувнинг биринчи бўлимига япониялик бош ҳакам Кимира Ҳироюки қўшиб берган 6 дақиқа вақт ичида ҳисоб ўзгармади.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа ОКМК 0:3 кўринишида имкониятни бой берди. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

ОЧЛ ОКМК Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг