Сардобада очиқ қолган деразадан кирган шахс уй эгасини ўлдирди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2021
14001Жорий йил 30 сентябрга ўтар кечаси Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида номаълум шахс фуқаро М.Г. хонадонига ғайриқонуний кириб, уй эгасини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа туманнинг Ҳалқаобод маҳалласи Пахтаобод кўчасида содир бўлган. Жиноятчи уйга очиқ қолдирилган ойна орқали кириб, уй эгаси фуқаро М.Г.га икки марта пичоқ уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Хабарга кўра, Сардоба туманининг тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган 1-ёрдамга қарамай, жабрланувчи вафот этган. Мазкур воқеага эътиборсизлик ва лоқайдсизлик сабаб бўлган.
Қайд этиш керакки, пичоқланиш билан боғлиқ жиноий ҳолатлар тез-тез учраб туради. Жумладан, жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилоятида эркак собиқ турмуш ўртоғини Мажбурий ижро бюросида пичоқлаган эди. Бундан ташқари, Наманган вилояти Чуст туманида 19 ёшли фуқаро 1991 йилда туғилган ўгай отасини пичоқлаган.
LiveБарчаси