Чустда 19 ёшли йигит 30 ёшли ўгай отасини пичоқлаб қўйди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Наманган вилояти Чуст туманида 19 ёшли фуқаро 1991 йилда туғилган ўгай отасини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, соат 00:30да Чуст туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро шаръий никоҳида бўлган 1976 йилда туғилган аёл билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашиб қолган. Бу вақтда аёл билан бирга яшовчи 2002 йилда туғилган ўғлининг жаҳли чиқиб, ошхона пичоғини олиб чиқиб, 1991 йилда туғилган фуқаронинг қорин қисми ўнг томонига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 15 сентябрь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Қашқадарёда бобо ўз набирасини пичоқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

461

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made