Обама, Трамп, Путин, Эрдўған... 10 йилликнинг тақдирини белгилаганлар маълум бўлди

Олам

4 (15)

Буюк Британиянинг “Financial Times” (FT) газетаси “ўн йилликнинг 50 одами” рўйхатини эълон қилди. Унга 19 нафар кўзга кўринган сиёсатчи, 22 нафар бизнесмен ва 10 нафар маданият, илм-фан, шоу-бизнес ва спорт вакиллари киритилди.

FT танлаган сиёсатчилар орасида Туркия ва Франция Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Эммануэль Макрон, Оқ уйнинг собиқ хўжайини Барак Обама ва АҚШнинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп, Германия канцлери Ангела Меркель, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд, Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин киритилган.

Рўйхатдаги давлат раҳбарларига АҚШ махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, покистонлик фаол ва Нобель мукофоти лауреати Малала Юсуфзай, Гонконгдаги оммавий норозиликлар етакчиси Жошуа Вонг ва 2011 йилда ўз жонига қасд қилиб, Тунисдаги “жасмин инқилоби”да муҳим бурилиш ясаган мева сотувчи Муҳаммад Баузизи ҳамроҳлик қиляпти.

Бундан ташқари, рўйхатга 2016 йилда АҚШга кетиб, Бутунжаҳон аксилдопинг агентлигининг (WADA) ахборотчисига айланган Москва антидопинг лабораторияси собиқ раҳбари Григорий Родченков ҳам киритилган. 

FT рўйхатидан Apple раҳбари Тим Кук ва Amazon асосчиси Жефф Безос, Европа марказий банки собиқ раҳбари Марио Драги, Netflix компанияси таъсисчиси ва раҳбари Рид Хастингс ҳамда Uber асосчиси Трэвис Каланик, Tesla раҳбари Илон Маск ва Alibaba корпорацияси асосчиси Жек Ма каби йирик безнес вакиллари жой олган.

Рўйхатга шунингдек, теннисчи Серена Уильямс, ирсиятни ўзгартириш технологияси “CRISPR-cas9” ни ишлаб чиққан америкалик Женнифер Дудна, продюсер Харви Вайнштейнни жинсий зўрлашда айблаб, зўрликка қарўи #MeToo ҳаракатини бошлаган актриса Роуз Макгоун ҳам қўшиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп Барак Обама

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг