Обама Капитолийга ҳужумни АҚШ учун катта шармандалик деб атади
Олам
−
07 Январь 2021
4573АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Вашингтондаги Капитолий воқеалари тўғрисида баёнот берди. Унга кўра, амалдаги Президентнинг ташаббуси билан амалга оширилган Конгресс биносига бостириб кириш АҚШ тарихига катта шармандалик онлари сифатида муҳрланади.
“Тарих қонуний сайловлар натижалари тўғрисида асоссиз равишда ёлғон гапиришни давом эттирган амалдаги Президентнинг қўзғатувчиси (натижаси сифатида) бугунги Капитолийдаги шафқатсизлигини миллатимиз учун катта шармандалик сифатида эслайди», деб ёзган Обама Twitter’да жойлаштирилган хабарида.
Қўшма Штатларнинг собиқ президенти, шу билан бирга, воқеани кутилмаган ҳолат, деб ҳисобламаганини таъкидлаган.
“Сўнгги икки ой ичида [Республикачилар] сиёсий партияси ва унга иттифоқдош оммавий ахборот воситалари тингловчилар ҳамда ўқувчиларга ҳақиқатни айтишни хоҳламади”, дейди у.
Республикачиларга яқин бўлган оммавий ахборот воситалари ўз ўқувчиларига таърифлаган расмни Обама “хаёлий ҳикоя” ва ҳақиқатдан йироқ расм деб атади. Унинг фикрига кўра, республикачилар ҳозирги шароитда биринчи қадамни ўзлари бошлашлари ва алангали оловни ўчиришлари керак. У Трампнинг сиёсатига қарши бўлганларни қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси