Обама 5 йил деганда Оқ уйга қайтди 

Олам 11916
image
-

АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама беш йил ичида биринчи марта кеча, 5 апрель куни Оқ уйга ташриф буюрди. У соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган қонуннинг 12 йиллиги муносабати билан Оқ уйга келган. 

Тадбирда АҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Харрис ҳам иштирок этган. Обама нутқини ҳазил билан бошлаб, Байденни вице-президент сифатида тилга олган. 

“Бу ҳазил, менинг Президентим Байден”, деб қўшимча қилган Обама. 

Байден ҳазилни тушунган ва хафа бўлмаган.

“Оқ уйга қайтиш жуда ёқимли”, деган, шунингдек, Обама. 

Обама соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларидан кўра “ҳеч нарса уни ғурурлантирмаслигини” қўшимча қилган. 

АҚШ қўшинларининг Афғонистондан тартибсиз равишда олиб чиқилиши ва рекорд даражадаги инфляция шароитида амалдаги Президентдан фарқли ўлароқ, Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель нафақат демократлар, балки Американинг ўртача аҳолиси орасида ҳам нисбатан машҳур бўлиб қолмоқда. Обаманинг Оқ уйга ташрифи ҳозирда кўпчилик томонидан 2022 йилги оралиқ сайловлар олдидан демократларнинг умумий сайловолди рейтингини яхшилашга уриниш сифатида баҳоланмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 545
Рейтинг: 3
t
×