Об-ҳавонинг ўзгариши зилзилага сабаб бўладими?
Бу қизиқ
−
06 Октябрь 2019
6164Ноқулай об-ҳаво сел, кўчки, сув тошқни каби офатларга сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо об-ҳавонинг ўзгариши зилзилага сабаб бўлиши мумкинми, деган савол туғилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, атмосфера жараёнларининг ривожланиши ер қобиғи ҳолатига умуман боғлиқ эмас, шунинг учун ер юзаси айрим участкалари тебранишига бевосита таъсир қилмайди.
Бироқ сейсмик фаол зоналарда барик тизимларнинг тез алмашиши ва бунинг натижасида бирон-бир жой устида атмосфера босимининг кескин ўзгариши нобарқарор мувозанат ҳолатида бўлган ер қобиғи қатламларининг вертикал силжишига туртки бўладиган вазиятлар юзага келиши мумкин. Яъни, табиатда атмосфера жараёнларидан қатъий назар муқаррар бўлган зилзилани юзага келтириши мумкин.
Бошқача қилиб айтганда, ер юзасининг катта майдонлари устида атмосфера босимининг кескин ўзгариши билан бирга кузатиладиган йирик атмосфера қуюнлари ҳаракати зилзиланинг юзага келишини тезлаштиришга қодир, бироқ зилзиланинг бевосита сабаби бўла олмайди.