ОАВ: Серхио Рамос “Реал” билан янги шартнома имзолайди

Спорт 2633
image

Испаниянинг “Реал” клуби ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос жамоа билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда “El Espanol” нашри хабар тарқатди.

Футболчининг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Аввалроқ испан ОАВ Рамос ва “Реал” келиша олмаётганини ва футболчи жамоани тарк этишини маълум қилганди.

Нашр маълумотига кўра, янги шартнома 2023 йилгача тузилади, футболчининг маоши коронавирус сабаб клуб зарар кўргани туфайли 10 фоизга камайтирилади ва йилига 12 млн еврони ташкил қилади. 

Рамос 34 ёшда. У 2005 йилдан бери “Реал” сафида тўп суради. Футболчи мадридликлар сафида беш карра Испания чемпиони, тўрт катта мамлакат суперкубоги, тўрт карра Чемпионлар лигаси ҳамда клублар ўртасида жаҳон чемпионатининг бош соврини соҳиби бўлган. Шунингдек, уч марта UEFA суперкубогини ютган.

Жорий мавсумда у турли мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.

У Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати (2010) ва Европа чемпионатини (2008, 2012) ютган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.2
t
×