ОАВ ходимларига табрик йўллаган Мирзиёев, Юлдуз Усмонованинг маддоҳлиги ва “Бек тўпи”даги ёнғин ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи
Жамият
−
27 Июнь 2019
5490Эҳ, машшоқлар... Рашид Холиқов ҳам Гулнорадан жабр кўрганини айтмоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов Юлдуз Усмонованинг видеомурожаати остида ўзига хос пост қолдирди. Унинг маълум қилишича, Гулноранинг "гуллаган даври"да унга нисбатан ҳам зуғм ўтказилган.
"Мен ҳам кўп хизматда бўлганман. Лекин, эвазига икки йил "запред"га тушдим. Бугунги кунлар учун Оллоҳимга минг шукур", деб ёзган Рашид Холиқов.
Маддоҳлик ҳам эви биланда: Юлдуз Усмонова Гулнорадан зуғум кўрганини айтиб чиқди.
Бир вақтлар “сарой хонандаси” номини олган ва Гулнора Каримова билан ўта яқин бўлган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Каримовани қўллаб-қувватлаётган хонандаларга қарши чиқиб, уни ўғриликда айблади. Ижтимоий тармоқда бу айблов видеоси эълон қилинди.
“Мен қайси ўғрини соғинишим керак. А у ўғри-ку. Мен қайси ўғрини соғинишим керак, йиғиштиринглар, бундай ҳом-ҳатала гапларингни”, дейди Усмонова.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг видеомурожаатда айтганларини ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик кўплаб кузатувчилар маддоҳлик сифатида баҳолаяпти. Боиси Юлдуз Усмонова Гулнора Каримова энг “гуллаган” даврида унинг энг яқин дугонаси сифатида кўрилган.
Ҳатто хонанда Гулисан дея, Гулнора Каримовани барча кўнгилларга яхшилик, илиқлик ва қувонч улашувчи фаришта сифатида мадҳ этиб, қўшиқ ҳам куйлаган.
Ёнғин содир бўлган йирик бозор ҳудудидан тезкор фоторепортаж.
Бугун, 27 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган йирик бозорлардан бири “Бек тўпи” қурилиш моллари бозорида катта ёнғин келиб чиқди.
“ДЁХХнинг ўт ўчириш бўлими ходимларининг биринчи гуруҳи 16:11 да воқеа жойига етиб келди. Ёнғин 16:38да қуршаб олинган ва 16:52да тўлиқ бартараф этилди”, дейди Чилонзор тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи подполковник Абдураҳмон Аҳмедов.
Маълум бўлишича, ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Юк сақлаш омборларида келиб чиққан ёнғин 250 метр кв жойни қамраб олган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва у келтирган зарар миқдори аниқланмоқда.
Гулнорани соғинганлар “Ўзбекконцерт”га чақиртирилиб, суратлар ўчиртириляпти.
QALAMPIR.UZ’га етиб келган хабарларга қараганда, ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Гулнора Каримова билан суратини жойлаштирган хонандаларга “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидан қўнғироқ бўлган, кўплари муассасага чақиртирилган. Уларга Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлашга чеклов қўйилган.
QALAMPIR.UZ мухбири “Ўзбекконцерт” ДМ Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Музаффар Сайфуллаев билан боғланди. У бўлиб ўтган воқеалар, хусусан Гулнора Каримованинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштиришда қайсидир хонандага чеклов қўйилгани ҳақида маълумоти йўқлигини маълум қилди.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига Президент табриги.
Хабарингиз бор, бугун, 27 июнь куни Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий академик драма театрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригини йўллади.
Тадбирда ушбу табрикни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Ё сиз келинг, ё мен борай.
АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг июль ойида Туркияга ташриф амалга ошириши кутиляпти. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Японияда ўтаётган “кучли йигирматалик” давлатлари саммитида маълум қилди.
Яна бир фуқаро метрода темир йўл изларига йиқилиб тушди.
Бугун, 27 июн куни соат 09:20 лар атрофида Тошкент метрополитеннинг “Беруний” бекатида платформанинг четида турган, 1991 йилда туғилган Ш.Д. темир йўл изларига йиқилиб тушган.
Станция ходимлари тезлик билан фуқарога биринчи ёрдам кўрсатган. Маълум қилинишича фуқаро жиддий жароҳат олмаган.
Тошкентда наманганлик 25 ёшли йигит метро рельсига йиқилиб тушди.
Кеча, 26 июнь куни тахминан соат 17:00да Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” бекатида 25 ёшли йигит метро рельсига йиқилиб тушган.
Тошкент метрополитени матбуот хизматининг хабар беришича, у Наманган вилояти Косонсой туманида 1994 йилда туғилган Х. М. бўлган.
Хабарда йиқилиш фуқаро ўзини ноҳуш сезганлиги оқибатида содир бўлгани қайд этилган. Йиқилиш натижасида у жиддий бўлмаган жароҳат олган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилмоқда.
LiveБарчаси