ОАВ: АҚШнинг қўлида сайловларга Россия аралашгани ҳақида 53 та стенограмма бор

Олам

image
“The New York Times” Россия кирдикорларини фош этгани учун Пулицер мукофотини қўлга киритди north_east

“The New York Times” Россия кирдикорларини фош этгани учун Пулицер мукофотини қўлга киритди

АҚШнинг 2016 йилдаги сайловларига “Россия аралашуви” ҳақида тахмин қилинган камида 53 та стенограмма (шифрланган ёзувлардан иборат маълумот – таҳр) эълон қилишга тайёр турибди. Бу ҳақда АҚШ Миллий разведка директори вазифасини бажарувчи Ричард Гренеллнинг АҚШ разведка қўмитаси раиси Адамга ёзган хатига асосланиб, “Fox News” нашри хабар бермоқда.

Ушбу хатга кўра, Гренелл шу ҳафта Шиффга, жами олти минг саҳифадан иборат 53 интервью стенограмма чоп этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

“Бизнинг зарурий қайта кўриб чиқилган барча стенограммаларга асосланиб, махфий материаллар қўрқмасдан оммага эълон қилиниши мумкин”, дея Гренеллнинг 4 майдаги хатидан иқтибос келтиради телеканал.

Каналга кўра, Гренелл ушбу хатида Шиффга “53 та ёзувдан 43 таси 2019 йил июнига қадар тайёр бўлган”, деб ёзган.

2019 йил апрель ойида махсус прокурор Роберт Мюллер икки йилдан ортиқ давом этган терговни якунлади. У Россияга қарши АҚШ сайловларига аралашганликда айбловларни тасдиқлади, аммо Москва буни рад этади. Мюллер, шунингдек, Трамп тергов жараёнида адолатга тўсқинлик қилган ёки қилмагани ҳақида ҳам якуний хулосага келмаган.

Россия Федерацияси илгари АҚШнинг 2016 йилги президент сайловларига аралашганликда айбловларини бир неча бор рад этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия сайлов

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг