Ўсмаётган даража ёхуд ўзгармаётган терма жамоа
Спорт
−
01 Февраль
8505Қатар яхшил майдонлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари ўзининг ҳал қилувчи паллага кирди. Мусобақанинг чорак финалига етиб келган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур босқичда мезбон Қатар билан баҳс олиб боради. Гарчи Сречко Катанец шогирдлари турнирда ҳали мағлубиятга учрамаган бўлса ҳам, жамоа кўрсатаётган ўйин мухлис ва мутахассисларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, мураббийнинг таркибда ҳужумчилар бўла туриб, уларни майдонга туширмаслиги ва қанот ҳужумчиларидан бошқа позицияда фойдаланаётгани бир қатор саволларни келтириб чиқаради. Ундан ташқари ўйиндан-ўйинга жамоада жароҳатларнинг кўпаяётгани ҳам терма ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.
QALAMPIR.UZ терма жамоанинг Осиё кубогидаги ўйинларини таҳлил қилар экан, бир пайтлар терма жамоа сафида ёрқин ўйинлар кўрсатиб, ўзбек футболи ишқибозларининг севимли футболчисига айланган, ҳозирда Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп тепаётган Санжар Турсунов билан интервью уюштирди.
Футболчининг QALAMPIR.UZ'ga маълум қилишича, унга Сречко Катанец танлаган услуб, тактика ва футболга бўлган қараш маъқул эмас, бироқ ҳозирда мураббийни жиддий танқид қилиб ташлаш ноўрин, чунки словениялик мутахассис танлаган тактика мухлислар эътирозга сабаб бўлишига қарамай, натижа бермоқда.
3 февраль куни “оқ бўрилар”нинг Қатарга қарши ўйинидан кейин мураббий ва жамоа ҳақида хулосаларни билдиришга асос топилади.
Шунингдек, Турсунов бугунги кунда ўзбек клубларини қийнаётган муаммолар, жумладан стадионларнинг майсалари ва яратилган шарт-шароитлар ҳақида фикр билдириб, ҳозирги кунда аксарият камчиликлар йилдан-йилга камайиб бораётганини айтди.
Маълумот учун, Санжар Турсунов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятининг аксар қисмини хориж клубларида ўтказгна. Жумладан Россия, Украина, Жанубий Корей ва Қатар каби мамлакатлар клублари шарафини ҳимоя қилган. 2010 йилдан 2018 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси