Оҳангаронда юк машинасига урилган Matiz ҳайдовчиси вафот этди
3-саҳифа
−
15 Август 2023
3974Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 14 август куни соат тахминан 07:00 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан кесиб ўтувчи “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 25-километрида юз берган. 1992 йилда туғилган ҳайдовчи К.Х. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда кетаётган 1976 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.С. бошқарувидаги Sinotruk русумли юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. Оқибатда Matiz автомашинаси ҳайдовчиси К.Х. тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Тошкент вилояти Қибрай туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси