Оҳангаронда ЙТҲ натижасида дўкон ёниб кетди
Жамият
−
28 Июнь 2020 13725 1 дақиқа
Бугун, 28 июнь куни Оҳангарон шаҳар, “Гулистон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:15 да хабар келиб тушган.
Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м кв майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жихозлари ҳамда озиқ-овқат махсулотларига зарар етган.
Мазкур хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўз вақтида бартараф этган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинган.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига Damas ҳамда “Зил-130” русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь