Оҳангаронда пропан олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди

3-саҳифа

image

Кеча, 15 апрель куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида юк машинаси ағдарилиб, ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 17:40 ларда Оҳангарон тумани “А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” автомобиль йўлининг 201-километрида юз берган. Газ цистернаси ортилган DAF русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ва транспорт воситаси ағдарилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Оҳангарон

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг