Оҳангаронда 26 ёшли йигитнинг жасади осилган ҳолда топилди

3-саҳифа 12398
image
-

Ижтимоий тармоқларда Ангренда ёш йигит катта эҳтимол билан ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 19 июль куни Оҳангарон тумани, “Алишер” МФЙ ҳудудидаги йўл юзида жойлашган дарахтда 26 ёшли йигитнинг мурдаси бўйин соҳасидан осилган ҳолатда топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида марҳумнинг ўлими бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққани кўрсатилган. Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 565
Рейтинг: 3
t
×