Оҳангаронда булбул овлаган шахс жаримага тортилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида булбул овлаган шахс салкам 7 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси йўл патрул хизмати ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро А.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай рухсатномаларсиз 11 та булбулни овлагани аниқланган. Ҳуқуқбузардан ноқонуний ов қуроллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, қушлар табиатга қўйиб юборилган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унинг ҳайвонот дунёсига 3 млн 630 минг сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан 3 млн 300 минг сўм жарима белгиланди. Ҳуқуқбузар жами 6 млн 930 минг сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Оҳангарон булбул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг