Оҳангаронда 3 та машина иштирокида ЙТҲ бўлди
3-саҳифа
−
01 Июнь
6589Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Gentra, Damas ва Chery русумли автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса кеча, 31 май куни ҳолат Тошкент вилояти Оҳангарон туманида соат тахминан 17:00 ларда халқаро аҳамиятга эга бўлган А373 “М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг 165-километрида содир бўлган.
1964 йилда туғилган Р.А бошқарувидаги Damas русумли транспорт воситасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилаётган вақтида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар – 1977 йилда туғилган Х.Б бошқарувидаги Gentra ва 1987 йилда туғилган Ю.Д бошқарувидаги Chery TIGGO 7 PRO русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати ва вафот этганлар йўқ.
“Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автобус ва тепловоз иштирокида ЙТҲ бўлганди.