NYT Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ тафсилотларни ошкор қилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Журналист Жамол Қошиқчининг қотиллигида қатнашган тўрт нафар саудиялик илгари АҚШда ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, тайёргарлик АҚШ Давлат департаменти томонидан тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилган. NYT маълумотларига кўра, машғулотлар Қошиқчини ўлдиришда иштирок этган махфий бўлинма “норозиликни бостириш” мақсадида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд буйруғи билан Саудия Арабистони фуқароларини ўғирлаш, ҳибсга олиш ва қийноққа солишни ўз ичига олган катта кампанияни бошлаган пайтда бўлиб ўтган. 

Шартнома иштирокчилари ўқ отиш ва ҳужумларга жавоб бериш, шунингдек кузатув усуллари ва яқин жанг қилиш бўйича ўқитилган. Машғулотлар уларга “Саудия Арабистони раҳбарларини яхшироқ қўриқлашни” ўргатиши керак бўлган. 

Тайёргарлик учун Арканзас штатида жойлашган Tier 1 Group компанияси масъул бўлган. Шу билан бирга, таъкидланишича, ушбу машғулотни маъқуллаган америкалик расмийлар ёки Tier 1 Group раҳбарлари Саудия Арабистонидаги репрессияларда ушбу саудияликларнинг иштироки тўғрисида ҳеч қандай далил йўқлигини даъво қилмоқда. Tier 1 Group вакили, ўз навбатида, саудияликларнинг машғулотлари “кейинги шафқатсизликларга тааллуқли эмаслигини” маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Ар-Риёд сиёсатига оид танқидий мақолалари билан танилган Қошиқчи 2017 йилдан бери АҚШда яшаб, “The Washington Post” газетасида ишлаган. У 2018 йилнинг 2 октябрь куни ўз мамлакатининг Истанбулдаги Бош консулхонасига ташриф буюрганида ғойиб бўлган. 20 октябрь куни Саудия расмийлари журналист тўқнашув натижасида дипломатик ваколатхона биносида ўлдирилганини тан олган. 

Эслатиб ўтамиз, қотилликда айбланган саккиз кишининг беш нафарига 20 йил қамоқ жазоси тайинланганди, бир киши ўн ва яна икки нафар айбланувчи етти йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қошиқчи NYT

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made