Нурсултон Рўзибоевнинг жанги муддатидан олдин якунланди
Спорт
−
02 Июль 2023
18470Бугун, 2 июль куни ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик UFC жанчиси Нурсултон Рўзибоев UFC Vegas 76 турнири доирасида бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди.
5 дақиқадан 3 раундга мўлжалланган жанг бор йўғи 1 дақиқа 20 сония давом этди. Бунга қадар 10 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан олдин ғалабага эришган бразилиялик Бруно Феррейра бу сафар Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев томонидан нокаутга учратилди.
Бу орқали Нурсултон ҳам жангда, ҳам турнирнинг “Кеча чиқиши” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда у ташкилот томонидан кафолатланган гонорардан ташқари UFC'нинг махсус 50 минг долларлик бонусига ҳам эга чиқадиган бўлди.
Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь