Нурсултон Рўзибоевни ютган жангчининг янги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
20 Август
7403Жорий йилнинг 6 октябрь куни АҚШнинг Юта штати, Солт-Лейк-Сити шаҳрида UFC 307 турнири ташкил этилади. Ушбу оқшом доирасида яна бир қизиқарли жанг бўлиши эълон қилинди.
Унга кўра, ярим ўрта вазн тоифасида америкалик аралаш яккакураш устаси Хоакин Бакли турнир доирасида октагонга кўтарилади. Баклига ўша куни ҳамюрти Стивен Томпсон рақиб бўлади. Жанг прелим кардга киритилган.
Турнирнинг марказий тўқнашуви ярим оғир вазн чемпиони Алекс Перейра ҳамда даъвогар Халил Раунтри ўртасида кечади.
Маълумот учун, Хоакин Бакли ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг май ойида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Стивен Томпсон эса 2023 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган охирги жангида қозоғистонлик Шавкат Раҳмоновга имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Ultimate Fighting Championship (UFC) билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Янги шартномага кўра, 30 ёшли Рўзибоев ташкилотда яна 4 та жанг ўтказиш имкониятига эга.
LiveБарчаси