Нурсултон Рўзибоев UFC президенти билан учрашди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев дебюти олдидан ташкилот президенти Дана Уайт билан учрашди.

Мазкур учрашув бугун, 26 июнь куни UFC Fight Night турнири иштирокчилари учун ажратилган меҳмонхонада бўлган. Режа бўйича Нурсултон бугун меҳмонхонада ўзи учун ажратилган хонага жойлашади ва 29 июндан жанголди тадбирларда иштирок эта бошлайди. 

Унга кўра, спортчи ўша куни оқшомнинг расмий постерларига имзо чекиш, медиа куни ва ОАВ ходимлари билан мулоқотда қатнашади. Шунингдек, 30 июнда вазн ўлчаш ҳамда face-to-face маросимлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоевнинг жанги Тошкент вақти билан 2 июль куни тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги UFC Apex аренада UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Мазкур тўқнашув турнирнинг асосий кардидан ўрин олган бўлиб, Ўзбекистон вакили бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилади.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг