Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди маълум қилинди
Спорт
−
24 Июнь 2023
4726Расман UFC промуошенидаги навбатдаги ўзбекистонликка айланган Нурсултон Рўзибоев 1 июль куни “UFC on ESPN 48”да жанг қилади. Ташкилот расмий сайтида мазкур турнирнинг тўлиқ карди маълум қилинди.
Ўрта вазн (84 кг)да ўз жангларини олиб борадиган ўзбекистонлик спортчига ўша куни бразилиялик Брунно Феррейра рақиблик қилади. Мазкур жанг асосий кардда бўлиб ўтиши белгиланган.
Турнирнинг асосий карди:
Ўрта вазнда: Шон Стрикленд (АҚШ) – Абусўфиян Муҳаммадов (Германия)
Аёллар ўртасида ўта енгил вазнда: Яна Куницкая (Россия) – Карол Роза (Бразилия)
Ярименгил вазнда: Дамир Исмоилов (Россия) – Грант Доусон (АҚШ)
Ярим ўрта вазнда: Макс Гриффин (АҚШ) – Майкл Моралес (Эквадор)
Ўрта вазнда: Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон) –Брунно Феррейра (Бразилия)
Супер енгил вазнда: Арина Липиски (Бразилия) – Мелисса Гато (Бразилия)
Енгил вазнда: Исмоил Бонфим (Бразилия) – Бенуа Сен-Дени (Франция)
Маълумот учун, Нурсултон 2014 йилдан буён ўрта вазнда ММА'да жанг ўтказиб келади. У фаолияти давомида 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангда ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.
Рақиби эса профессионал фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Феррейра UFC'да битта жанг ўтказган ва унда Грегори Родригесни мағлуб этган.
Муҳсинжон Умурзоқов