Нурсултон Рўзибоев Тошкентда жанг ўтказиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Тошкентда жанг ўтказиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, Рўзибоев жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга чиқиш таклифини олган. Ўша куни унга грузиялик боксчи Михаил Кутсишвили рақиблик қилиши кутилмоқда.

Мазкур мусобақа “Анҳор Локомотив” истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев ММА'даги фаолиятини муваффақиятли давом эттириш билан бир қаторда профессионал боксда ҳам 2 та жанг ўтказган ва ҳар иккаласида ғалаба қозонган. Михаил Кутсишвили эса боксда Нурсултонга қараганда анча тажрибали бўлиб, жами 89 та жангда иштирок этган. У 32 марта зафар қучган бўлса, 51 марта рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Шу билан бирга, 6 та дуранг натижа қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бокс Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг