Нурсултон Рўзибоев охирги жангидан қанча даромад қилди?
Спорт
−
13 Май
50924Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ташкилотдаги 3-жангида америкалик Хоакин Баклига қарши жангдан 40 минг АҚШ доллари фойда кўрди. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Бакли билан баҳсда Рўзибоев ташкилотдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунгача 30 ёшли ўзбекистонлик жангчи промоушендаги 2 та жангда муддатидан аввал ғалаба қозонганди.
Қайд этиш жоиз, UFC on ESPN турнирнинг бонуси Билли Гофф ва Трей Уотерс ўртасидаги жангга тақдим этилди. Ёрқин беллашув учун ҳар икки спортчига 50 минг АҚШ доллари берилди.
Маълумот учун, Рўзибоев UFC'даги иккинчи жангидан 28 минг АҚШ доллари даромад қилганди.