Нурсултон Назарбоев май ойида яна бир нуфузли лавозимга тайинланади
Олам
−
19 Апрель 2019
9102Қозоғистоннинг собиқ Президенти “Элбоши” Нурсултон Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) фахрий раиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik Kazakhstan нашри хабар тарқатди.
Хабар қилинишича, жорий йилнинг 29 майида ўтказилиши режалаштирилган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) беш йиллигига бағишланган саммитда Нурсултон Назарбоев катта эҳтимол билан ушбу лавозимга тайинланади.
Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида май ойнинг сўнгида ўтказилади. Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар - Қозоғистон, Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг президентлари иштирок этиши кутилмоқда.
Хабарингиз бор, Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 19 мартида президнтлик лавозимидан истеъфога чиққан эди.
LiveБарчаси