Нурмуҳаммедовнинг солиқлардан қарздорлиги рад этилди

Спорт

image

Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг жамоаси спортчининг Федерал солиқ хизмати олдидаги қарзлари ҳақидаги маълумотларга жавоб қайтарди.

“Солиқ қарзи ҳақидаги маълумотлар нотўғри. Ҳабиб бизнес лойиҳалари билан шуғулланишда ва уларни ривожлантиришда давом этмоқда”, дейди Нурмуҳаммедов жамоаси вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмуҳаммедов Федерал солиқ хизматидан 306 миллион рубль қарздорлиги хабар қилинганди.

Маълумот учун, Нурмуҳаммедов MMA'да 29 та ғалабага эришган ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. У 2018 йилдан 2020 йилгача енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритган ва шу вақт ичида уч марта камарни ҳимоя қилган. У Рафаэл дус Анжус, Майкл Жонсон, Дастин Порье, Конор Макгрегор ва бошқа жангчилар устидан ғалаба қозонган. Нурмуҳаммедов профессионал фаолиятини UFC 254 да якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Дастин Порье Ҳабиб Нурмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made