Нурмуҳамедов Порье билан жанг учун рекорд даражада гонорар олди

Спорт 5847
image

Аввалроқ, UFC`нинг енгил вазнида жаҳон чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порьега қарши жанг қилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилгани ҳақида хабар берган эдик.

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг Дастин Порье билан жанг учун қанча гонорар олиши аниқ бўлди.

Жанг учун айтилган 6 млн доллардан ташқари Ҳабиб кечадаги энг яхши чиқиш учун 50 минг ва медиа-тадбирларда иштирок этгани учун яна 40 минг доллар олган.

Булардан ташқари, Нурмуҳамедовга пуллик трансляция учун ҳам тўланади. Қайд этиш керакки, кафолатланган 6 млн доллар гонорар UFC тарихида рекорд сумма ҳисобланади. Дастин Порье бу жангдан 290 минг доллар ишлаб олди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 281
Рейтинг: 2.8
Будьте в курсе событий!
×
×