Нурафшонда йигит онасининг танишини дўппослаб, ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
22 Январь 2022
14853Тошкент вилоятида йигит онаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган меҳмонни калтаклаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, 17 январь куни соат 21:30 ларда 27 ёшли П.М. Нурафшон шаҳар “Нурафшон” маҳалласида жойлашган яшаш хонадонидаги овқатланиш хонасига кириб, онаси 55 ёшли Б.Д. таниши 57 ёшли Н.Р. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўрган. П.М. бундан жаҳли чиқиб, Н.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, ёғоч бўлаги билан унинг чап сон қисмига ва танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.
Оқибатда Н.Р. олган тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси олиб келиниб, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан ушбу тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан П.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси