Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи вафот этди

Жамият 20331
image
-

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Зокиржонович Омонбоев бугун, 26 май куни вафот этди. Ушбу хабарни Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати тасдиқлади.

Наврўз Омонбоев эрталаб соат 04:30 атрофида “Кучлик” нефть база яқинида автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.

Наврўз Омонбоев 1985 йил 21 март куни Зангиота туманида туғилган.

У бир йилдан кўпроқ вақт давомида Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1038
Рейтинг: 3
Теглар
t
×