Нукусда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлди
Жамият
−
09 Апрель
7562Жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилган, жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилган.
“Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди”, дейилади хабарда.
Тадбир якунида тегишли баённома имзоланган. Билдирилишича, навбатдаги учрашув Туркманистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 6-9 сентябрь кунлари ҳам Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси