Нукусда қайнота келини ва унинг онасини темир билан уриб ўлдирди

3-саҳифа 11342
image

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида қайнота келини ва унинг онасини ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда республика прокуратураси маълум қилди.

Қайд этилишича, Нукус туманида яшовчи С.К.(аёл киши)жорий йилнинг 10 июнь куни қайнотаси Е.С. билан ўзаро жанжаллашиб онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган.

11 июнь куни соат 14:00 ларда С.К. онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга қайнотаси Е.С. билан қолган 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини олиб кетиш учун борган вақтида, ўртада жанжал келиб чиққан. Шунда Е.С. қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ни уриб қасддан ўлдирган. Шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига хамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта уриб ўлдирмоқчи бўлган вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Нукус тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Е.С. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 509
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×