Нукусда аёллар йўлни тўсиб қўйди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда кеча, 27 май куни бир гуруҳ аёллар Нукус шаҳар Aллаяр Досназаров кўчасини тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Аёллар нафақа пуллари берилмагани учун кўчани тўсиб қўйган. Воқеа юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар банк хизматлар марказининг ва Пенсия жамғармаси Нукус шаҳар бўлимининг берган маълумотларига кўра, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 4 август кунги ПҚ-4797 сонли қарори асосида нафақа пулларини тарқатиш ёки бериш “Ижтимоий муҳофаза қилишнинг ягона реестри” ахборот тизимида носозликлар юзага келган.

Бу борада тегишли ташкилотлар томонидан ишлар олиб борилиб, техник носозликлар бартараф этилганлиги ва шу куннинг иккинчи яримида нафақа олувчиларнинг пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

нафақа Нукус

Баҳолаганлар

1042

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг