Нукусда 15 яшар қиз ўзини каналга ташлади

Жамият 8466
image
-

Бугун, 19 май куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:30 ларда Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олинди.

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу аёл, дастлабки суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро Ж.Т. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 346
Рейтинг: 3
t
×